Абдулла Қўлдашев Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги Қарори билан Қўлдашев Абдулла Ҳамидуллаевич Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар беради.
А.Ҳ.Қўлдашев аввал Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.