Валюта курслари 12/03/2025
$1 – 12931.94
UZS – -0.06%
€1 – 14107.45
UZS – 0.37%
₽1 – 150.18
UZS – 3.13%
Қидириш
Спорт 07/03/2025 Абдулкодир Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг ой футболчиси деб топилди

Абдулкодир Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг ой футболчиси деб топилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Манчестер Сити» жамоаси ҳимоячиси Абдулкодир Ҳусанов февраль ойида мухлислар версияси бўйича клубнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва овоз бериш натижалари бўйича янги рекорд ўрнатди.

Ўзбекистонлик футболчи клубга олти ҳафта олдин тўрт ярим йиллик шартнома асосида келиб қўшилган бўлса-да, ўзининг тезлиги, қаттиқлиги ва ҳимояда ишончли ўйин кўрсатиши билан мухлислар муҳаббатини тезда қозонди.

Бу хусусиятлари 21 ёшли Ҳусановга рекорд даражада кўп овоз тўплаш имконини берди ва у Эрлинг Холанд ҳамда Йошко Гвардиол каби юлдузларни ортда қолдирди.

Февраль ойи бошларида Ҳусанов «Плимут Аргайл»га қарши Англия Кубоги учрашувида ўзининг биринчи голини урди ва ҳисобни тенглаштирди. Ушбу учрашувда «Сити» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шундан сўнг, у «Ньюкасл», «Ливерпуль» ва «Тоттенхэм»га қарши учрашувларнинг ҳар бирига асосий таркибда тушиб, тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. У февраль ойини икки ғалаба ва «Ньюкасл» ҳамда «Тоттенхэм»га қарши «қуруқ» ўйинлар билан якунлади. Ҳатто «Ливерпуль»га қарши мағлубиятга учраган баҳсда ҳам ўзбек ҳимоячиси жамоасининг энг яхши футболчиларидан бири бўлди.

Ҳусанов Англия футболига мослашишда давом этмоқда ва унинг Пеп Гвардиола қўл остидаги салоҳияти ҳали тўлиқ намоён бўлмаган.

«Манчестер Сити» Абдулкодир Ҳусановни сазовор бўлган мукофот билан табриклади ва мухлисларга овоз беришдаги фаол иштироки учун миннатдорлик билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг