Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 06/04/2019 Абдулазиз Комилов Москвада МДҲ ТИВК йиғилишида иштирок этди
Абдулазиз Комилов Москвада МДҲ ТИВК йиғилишида иштирок этди

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019 йилнинг 5 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Москва шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлик масалалари ҳамда иштирокчи давлатларнинг ўзаро алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон делегацияси раҳбарининг йиғилишдаги нутқида таъкидлашича, Ўзбекистон сўнгги 2 йилда МДҲ доирасидаги фаолиятини жадаллаштирди ва айни пайтда Ҳамдўстликнинг қарийб 50 та тармоқ органлари ишида тўлиқ иштирок этмоқда. МДҲга ҳамраис-мамлакат сифатида 2019 йилда Ўзбекистон томони 7та тармоқ органлари йиғилишларини ўз ҳудудида ўтказади.

Вазирлар томонидан 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши ҳарбийлари қабрлари ва ҳарбий ёдгорликларини сақлаш ва муносиб асраб-авайлаш зарурлиги тўғрисидаги мурожаат, МДҲ иштирокчи давлатлари ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги шерикчиликни фаоллаштириш бўйича Ҳаракатлар дастури, турли соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштиришга йўналтирилган бошқа қарорлар қабул қилинди.

МДҲ ТИВКнинг кейинги мажлиси Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтади.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг