Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 25/08/2021 Абдулазиз Комилов ГФР элчисини қабул қилди
Абдулазиз Комилов ГФР элчисини қабул қилди

 

2021 йил 24 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германия Федератив Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Тило Клиннерни қабул қилди.

 

Ишонч ёрлиқларининг нусхаларини қабул қилар экан, вазир элчини масъул лавозимга тайинлангани билан табриклади ҳамда унинг серқирра Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлида ишлашига умид билдирди.

 

Қайд этилганидек, замонавий босқичда Ўзбекистон ва Германия муносабатлари, олий даражадаги мунтазам ва ўзаро ишончга асосланган мулоқот самараси ўлароқ, кўплаб соҳаларда жадал ривожланмоқда. Ҳар икки томоннинг сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, илм-фан ва таълим соҳалардаги конструктив алоқаларни кенгайтиришдан бирдай манфаатдорлиги эътироф этилди.

 

Турли даражалардаги бўлажак тадбирлар жадвали ҳам муҳокама қилинди.

 

Германия томони Ўзбекистонга Афғонистондан чет эл фуқаролари ва дипломатларни эвакуация қилишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг