Суҳбат давомида 36 давлатнинг 193 вакили, жумладан 20 та узоқ ва 150 та қисқа муддатли кузатувчилардан ташкил топган Миссиянинг Ўзбекистондаги фаолияти, шунингдек мамлакатимиз ва ЙХҲТ ДИИҲБ ўртасидаги муносабатлар, жумладан сайлов қонунчилигини янада такомиллаштириш масалалари бўйича ҳамкорликнинг истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди.
Элчи Петер Тейлер Ўзбекистон томонини сайлов кампаниясининг якунланганлиги ва бугун Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қасамйод қилиш тантанали маросими бўлиб ўтганлиги билан табриклади ҳамда Миссия фаолияти давомида кўрсатилган кўмак учун миннатдорчилик билдирилди.
Суҳбатда Миссия раҳбари ўринбосари Полина Мария Лемос ва эксперт Стефан Сзвед қатнашди.