Хитой Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ўзбекистон ҳукуматини кўп йиллик Афғонистон муаммосига бағишланган Тошкент форумининг муваффақиятли натижалари билан табриклади.
Учрашувда таъкидланганидек, Авғонистондаги тинчлик улкан минтақанинг барча мамлакатларига сезиларли фойда келтириши, барча йўналишларда минтақавий ва транс-минтақавий савдони ривожлантириши юзасидан Ўзбекистон ва Хитойнинг фикрлари бирдек эканлиги қайд этилди.
Учрашувда ҳозирги пайтда Хитой раислик қилаётган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасида олий даражадаги учрашувга тайёргарлик кўриш нуқтайи назаридан икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбатда халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди.
Музокараларда Хитой Элчиси Жианг Ян иштирок этди.