Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 01/02/2016 Абдулазиз Камилов Хитой ташқи ишлар вазири билан учрашди
Абдулазиз Камилов Хитой ташқи ишлар вазири билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016 йилнинг 29 январ куни Хитой Халқ Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Пекин шаҳрида Хитой ташқи ишлар Вазири Ван И билан учрашди.

Ўзбекистон ва Хитой ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томонлама ҳамкорлик масалаларини ҳамда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг баъзи муаммоларини муҳокама қилишди, деб хабар беради вазирлик матбуот ҳизмати.

Икки давлатнинг ШҲТ доирасидаги ҳамкорлик, бўлажак Тошкент шаҳридаги Саммит, Ўзбекистоннинг мазкур ташкилотга раислиги давридаги бошқа тадбирларга тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг