Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 11/09/2021 Aбдулазиз Камилов Венгриянинг Элчисини қабул қилди
Aбдулазиз Камилов Венгриянинг Элчисини қабул қилди

 

2021 йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Венгриянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Дюлу Ковачни қабул қилди.

 

Ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилар экан Вазир Элчини Ўзбекистонда фаолият бошлагани билан табриклади ҳамда унга юқори ва масъулиятли лавозимда муваффақиятлар тилади.

 

Суҳбат чоғида сўнгги йилларда икки томонлама муносабатларнинг фаоллашуви кузатилаётганлиги қайд этилди. Томонлар мунтазам мулоқот ва амалий алоқаларни давом эттириш, жумладан, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни жадаллаштиришга тайёрлиги маълум қилинди.

 

Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилинди. Венгрия томони Ўзбекистонга Aфғонистондан венгриялик ва чет эл фуқароларини эвакуация қилишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг