Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 24/08/2017 Абдулазиз Камилов ва Ҳиндистон вице-президенти музокаралар ўтказишди
Абдулазиз Камилов ва Ҳиндистон вице-президенти музокаралар ўтказишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 22 август куни Ҳиндистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистон Республикаси Вице-президенти Муппаварапу Венкаиаҳ Наиду томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Вазир Муппаварапу Венкаиаҳ Наидуга Ўзбекистон раҳбарияти номидан илиқ табрик ва ҳурмат сўзларини етказди ва Ҳиндистон Вице-президенти этиб сайлангани билан самимий табриклади ҳамда юқори ва масъул лавозимда муваффақиятлар тилади.

Суҳбат давомида 9 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида ўтказилган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди учрашуви чоғида эришилган келишувлар асосида икки томонлама муносабатларни яна ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек. Ўзбекистон ва Ҳиндистон вақт синовидан ўтган кўп асрли дўстлик ришталарига эга. Ҳиндистон билан ҳамкорликни ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ўз навбатида Ҳиндистон томони Деҳли учун Ўзбекистон билан муносабатлар устувор эканлиги ва мамлакатимизга Марказий Осийодаги муҳим ва нуфузли давлат сифатида қарашини тасдиқлади.

Музокараларда кўп қиррали алоқаларни кенгайтиришга ҳамда томонларни қизиқтирган барча йўналишларда аниқ натижаларга эришиш учун томонлар биргаликда фаол ишлашга тайёр эканлиги қайд этилди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий кун тартиб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг