Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 05/03/2019 Абдулазиз Камилов Уммон Султонлиги Ташқи ишлар вазири Юсуф бин Алави билан учрашди
Абдулазиз Камилов Уммон Султонлиги Ташқи ишлар вазири Юсуф бин Алави билан учрашди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) -- 2019-йилнинг 3-март куни амалий ташриф билан Қатарга йўл олган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Маскат шаҳрининг халқаро аэропортида қисқа муддатли транзит тўхтовини амалга оширди ва у ерда Уммон Султонлиги Ташқи ишлар вазири Юсуф бин Алави билан учрашув ўтказди.

Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, транспорт ва транзит соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди ва Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон транспорт коридори бўйича келишувлар аҳамияти тахкидланди.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг