Валюта курслари 19/11/2024
$1 – 12825.01
UZS – 0.1%
€1 – 13552.19
UZS – 0.15%
₽1 – 128.62
UZS – 0.19%
Қидириш
Ўзбекистон 28/12/2016 Абдулазиз Камилов Туркия Республикасининг янги тайинланган Элчисини қабул қилди
Абдулазиз Камилов Туркия Республикасининг янги тайинланган Элчисини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 28-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркия Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аҳмет Башар Шенни қабул қилди. Вазир Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Мулоқот давомида ҳозирги пайтда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда анъанавий дўстлик ва шерикчиликка асосланган ҳамкорликни ривожлантиришга имкон берадиган конструктив ва очиқ муносабат ўрнатилганлиги қайд этилди.

2016-йилнинг 17-18-ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия учрашувининг муваффақиятли якунлари бунинг яна бир бор исботидир. Шу нуқтайи назардан эришилган келишувларни амалга оширишга доир аниқ масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда бўлажак икки томонлама алоқалар, жумладан вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш вақтлари ва мазмуни юзасидан фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг