Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 29/10/2016 Абдулазиз Камилов Томас Шеннон билан учрашди
Абдулазиз Камилов Томас Шеннон билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 28-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек “C5+1” шаклидаги ҳамкорлик ҳамда халқаро ва минтақа кун тартибининг айрим масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Учрашувда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг