Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 05/05/2018 Абдулазиз Камилов Тожикистон Ташқи ишлар вазири билан учрашди
Абдулазиз Камилов Тожикистон Ташқи ишлар вазири билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 4 май куни “Терроризм ва зўравонлик экстремизмига қарши кураш” мавзусида юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожидин Аслов билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат чоғида март ойида олий даражадаги Ўзбекистон-Тожикистон учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтайи назаридан икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга илк давлат ташрифи ва унинг натижалари дарҳақиқат тарихий бўлди ҳамда мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очди.

Учрашувда вазирлар томонидан айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг