Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 16/08/2017 Абдулазиз Камилов: Ўзбекистон Литвани узоқ муддатли халқаро ҳамкор сифатида кўради
Абдулазиз Камилов: Ўзбекистон Литвани узоқ муддатли халқаро ҳамкор сифатида кўради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Литва Республикаси Ташқи ишлар вазири Линас Линкевичиус Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари,

Мен Сизни муҳим сана – Ўзбекистон Республикаси ва Литва Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан улкан мамнуният ила табриклайман.

Ўзбекистон Литвани узоқ муддатли ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришда яққол натижаларга эришган муҳим халқаро ҳамкор сифатида кўради.

Биз мамлакатларимиз ўртасида шаклланган ўзаро манфаатли алоқаларни ҳамда барча даражалардаги очиқ ва конструктив руҳдаги мулоқотни юқори баҳолаймиз.

Ўзбекистон ўзаро ташрифлар амалиёти ва Литва билан сиёсий ва парламентлараро йўналишда, иқтисод ва саноат, маданият ва санъат соҳаларида муносабатларни янада изчил кенгайтиришни давом эттиради.

Аминманки, ўзаро ҳурмат ва манфаатларни бирдек инобатга олишга асосланган Ўзбекистон-Литва шериклиги бизнинг халқларимиз фаровонлиги йўлида келгуси йилларда ҳам мустаҳкамланишда давом этади.

Жаноби олийлари, менинг энг юксак ҳурмат ва эҳтиромимни қабул этгайсиз.

Ҳурмат билан, Абдулазиз Камилов Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг