Ўзбекистон23/01/2017Абдулазиз Камилов МОПДММ раҳбарини қабул қилди
Абдулазиз Камилов МОПДММ раҳбарини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2017 йилнинг 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари Петко Драгановни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИФ Матбуот хизмати хабар беради.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва МОПДММ ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиш истиқболлари ҳамда долзарб халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди.