Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 16/07/2018 Абдулазиз Камилов МО давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг учрашувида иштирок этади
Абдулазиз Камилов МО давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг учрашувида иштирок этади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Иссиқкўлда 2018 йил 20-22 июль кунлари бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарлари 2018 йил 15 март куни Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳатлашувлари доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қиладилар, шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг