Валюта курслари 18/04/2025
$1 – 12964.43
UZS – -0.23%
€1 – 14744.45
UZS – -0.12%
₽1 – 158.28
UZS – 0.38%
Қидириш
Ўзбекистон 15/04/2025 Абдулазиз Камилов Италия давлат мукофоти билан тақдирланди

Абдулазиз Камилов Италия давлат мукофоти билан тақдирланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили, давлат раҳбари ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари Абдулазиз Камилов Италия Республикасининг «Офицер ордени» («Ordine al Merito della Repubblica Italiana») ордени билан мукофотланди.

Мукофот тақдим этилгани ҳақида расмий баёнот Италия Президенти Бош котибиятининг пресс-релизида эълон қилинди ва ҳукуматнинг Gazzetta Ufficiale расмий сайтида нашр этилди.

Абдулазиз Камилов Италия ва бошқа хорижий мамлакатларнинг таниқли арбоблари билан бирга мукофотланганлар рўйхатига кирди.

«Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун» ордени — Италиянинг энг юксак давлат мукофоти бўлиб, 1951 йил 3 март куни таъсис этилган. У адабиёт, санъат, иқтисодиёт, хайр-саховат, жамоатчилик ва гуманитар соҳаларда катта ҳисса қўшган Италия фуқаролари ва хорижликларга топширилади. Мукофотлаш Италия Президенти томонидан, Бош вазир розилиги билан амалга оширилади ва, одатда, мамлакатнинг икки муҳим санага — 2 июн (Республика куни) ва 27 декабр (Конституция куни)га тўғри келтирилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг