Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 19/05/2017 Абдулазиз Камилов Индонезия Элчисини қабул қилди
Абдулазиз Камилов Индонезия Элчисини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йил 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Индонезия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Анак Агунг Где Алита Сантикани қабул қилди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Индонезия муносабатларининг ҳозирги ҳолари ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

2017 йил 14-15 май кунлари Пекин шаҳрида «Бир макон, бир йўл» халқаро форуми ишида иштирок этган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан Индонезия Президенти Джоко Видодонинг форум доирасидаги қисқа суҳбати икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун муҳим қадам ҳисобланади.

Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг