Вазир томонидан ўтказилган тақдимот нуфузли Ҳиндистон таҳлилчи ва экспертларида катта қизиқиш уйғотди. Ушбу тақдимотда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган 2017-2021-йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида батафсил маълумот берилди ва ушбу ҳужжат кўп қиррали Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлиги учун Ҳиндистон тажрибаси ва технологиясини жалб қилган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали янги имкониятлар яратиши қайд этилди.
Абдулазиз Камилов ҳиндистонлик иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга, хусусан халқаро хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари ҳамда баъзи минтақа муаммоларига оид саволарга жавоб берди.