Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 08/05/2019 Абдулазиз Камилов Грузиянинг янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
Abdulaziz Kamilov Gruziyaning yangi elchisidan ishonch yorliqlarini qabul qildi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 8-май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Грузиянинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Зураб Абдушелишвилини қабул қилди.

Ишонч ёрлиқлари нусхасини олар экан Вазир Элчини фаолияти бошлангани билан табриклади ва муваффақият тилади.

Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги Ўзбекистон-Грузия муносабатларининг ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.

Турли соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан икки томонлама савдони ошириш ҳамда етказиб бериладиган товар ва хизматлар номенклатурасини кенгайтириш ҳисобидан алоқаларни муштаҳкамлашга икки томон ҳам қизиқиш билдирди.

2019-йил 16-июлдан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан Тошкент-Тбилиси-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларнинг йўлга қўйилиши икки томонлама алоқаларни фаоллаштиришга ва туризм соҳасидаги самарали ҳамкорликни ривожлантиришга имкон бериши таъкидланди.

Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Манба: ТИВ расмий сайти.   

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг