Валюта курслари 19/11/2024
$1 – 12825.01
UZS – 0.1%
€1 – 13552.19
UZS – 0.15%
₽1 – 128.62
UZS – 0.19%
Қидириш
Ўзбекистон 09/12/2016 Абдулазиз Камилов Гамбургда учрашувлар ўтказди
Абдулазиз Камилов Гамбургда учрашувлар ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 8-декабрь куни ЙХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Гамбург шаҳрида Польша Республикаси Ташқи ишлар вазири Витолд Ян Вашиковский, Венгрия Ташқи ишлар вазири Петер Сиярто, Австрия Республикасининг Европа ишлари, интеграция ва ташқи ишлар масалалари бўйича федерал вазири Себастиан Куртс, Канада Ташқи ишлар вазири Стефан Дион билан икки томонлама учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Музокаралар чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий ва ҳамкорликни кенгайтириш учун йирик салоҳият эга бошқа соҳалардаги алоқаларнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон томони ЙХҲТ ТИВКда иштирок этаётган делегациялар раҳбарларини 4-декабрда бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайлови натижалари ҳамда овоз бериш жараёнини мониторинг қилиш мақсадида 500 дан зиёд халқаро кузатувчилар, жумладан ЙХҲТ ДИИҲБ ва бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар Миссиялари иштирок этгани тўғрисидаги маълумот билан таништирди.

Учрашувларда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг