Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Еропарламент ўртасидаги мулоқотнинг, хусусан парламентлар даражасидаги алоқаларнинг ижобий динамикаси қайд этилди.
Епропарламент депутатлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари билан бугун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган давра суҳбатидаги иштироклари тўғрисида сўзлаб бердилар.
Учрашувда мамлакатимизда қабул қилинган 2017-2021 йилларда ривожланишнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, ижро ҳокимияти органлари ва қонунларни тадбиқ этилиш устидан депутатлар назоратини мустаҳкамлаш соҳаларида Европа тажрибасини ўрганишдан Ўзбекистон манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Музокараларда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим муаммолари юзасидан ҳам фикр алмашилди.