Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Ўзбекистон 16/03/2017 Абдулазиз Камилов ЕТТБ Президенти билан учрашди
Абдулазиз Камилов ЕТТБ Президенти билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) мамлакатимизга ташриф буюрган нуфузли делегациясига бошчилик қилаётган ЕТТБ Президенти Сума Чакрабарти билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва банк ўртасидаги тўлақонли, конструктив руҳдаги ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни қайта тиклаш нуқтаи назаридан муносабатларни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида 2017-2021-йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қоидаларини ҳамда мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар ва чуқур ўзгаришлар амалга оширишга йўналтирилган бошқа қарорларни ҳаётга татбиқ этишда ЕТТБ иштирокидан томонлар манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг