Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 06/02/2019 Абдулазиз Камилов БМТ бош котибининг Афғонистондаги махсус вакили билан учрашди
Абдулазиз Камилов БМТ бош котибининг Афғонистондаги махсус вакили билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган БМТ Бош котибининг Махсус вакили, БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси раҳбари Тадамичи Ямамотони қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон билан (UNAMA) ўртасидаги ҳамкорликнинг, жумладан Афғонистонда хавфсизлик ва мустаҳкам ривожланишни таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш соҳаларидаги муносабатларнинг асосий йўналишлари бўйича фикр алмашилди.

Тадамичи Ямамото БМТ ва унинг институтлари, хусусан (UNAMA), Афғонистонда тинчлик жараёнини бошлаш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланиши, инфраструктура лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда уни минтақавий ҳамкорликка жалб қилишга оид саъй-ҳаракатлари борасида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги остида Ўзбекистон олиб бораётган изчил сиёсатни маъқуллашини ва қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

ТИВ раҳбари Ўзбекистон томонининг тинчлик жараёнининг ҳар қандай босқичида мамлакат ҳудудида Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни ўтказиш учун барча зарур шароитларни яратиб беришга тайёр эканлигини билдирди.

Учрашувда умумий кун тартибининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди. Халқаро терроризм, уюшган трансмиллий жиноятчилик ва наркотик моддаларнинг ноқонуний савдосидан келиб чиқаётган жиддий таҳдидлар ва хавф-хатарларга қарши курашиш учун ҳамкорликни мустаҳкамлашдан томонларнинг ўзаро манфаатдорлиги тасдиқланди.

Суҳбатда БМТ Резидент-координатори, Тараққиёт дастурининг Доимий вакили Ҳелена Фрейзер иштирок этди.

Манбаа: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг