Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 11/04/2018 Абдулазиз Камилов Бангладеш Ташқи ишлар давлат вазирини қабул қилди
Абдулазиз Камилов Бангладеш Ташқи ишлар давлат вазирини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда бўлиб турган Бангладеш Халқ Республикаси Ташқи ишлар давлат вазири Шаҳрияр Алам бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ матбуот хизмати хабар беради.

Аввалроқ таркибида бизнес вакиллари бўлган Бангладеш делегацияси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ташкил этилган икки давлат ишбилармон доиралари семинарида иштиок этди, шунингдек, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида музокаралар ўтказди ва Самарқанд ва Бухоро вилоятларида бўлди.

Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди.

Музокараларда Бангладеш Элчиси Мосуд Маннан иштирок этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг