Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 30/07/2018 Абдулазиз Камилов АҚШ Президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари билан учрашди
Абдулазиз Камилов АҚШ Президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифига бошчилик қилаётган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Вашингтон шаҳрида АҚШ Президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Мира Рикардел билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Учрашувда Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директор Лиза Кёртис ҳам иштирок этди.

Жорий йилнинг май ойидаги Ўзбекистон – АҚШ олий даражали учрашувларининг якунлари мазкур суҳбатнинг марказий мавзуси бўлди. Бу эса “Ўзбекистон – АҚШ: стратегик шерикликнинг янги даври бошланиши” номли икки давлат раҳбарларининг қўшма баёнотида ўз аксини топгани қайд этилди.

Таъкидланганидек, ушбу баёнот икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш учун мустаҳкам асос яратди. Икки давлатда ҳам Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи доирасида имзоланган барча битим ва шартномаларни амалга оширишга катта эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, музокараларда икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, айрим халқаро ва минтақавий муаммолар, Афғонистондаги вазиятнинг тинчлик ҳолатига ўтиши имкониятлари ҳамда долзарб хавф ва таҳдидларга қарши курашишдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон – АҚШ мулоқоти ва халқаро кун тартибидаги бошқа асосий йўналишлар юзасидан фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг