Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Ўзбекистон 29/11/2016 Абдулазиз Камилов АҚШ давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосарини қабул қилди
Абдулазиз Камилов АҚШ давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосарини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 29-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Уилям Тоддни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама алоқаларга оид масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг баъзи масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Учрашувда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг