Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 05/05/2018 Абдулазиз Камилов Афғонистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашди
Абдулазиз Камилов Афғонистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 4 май куни Тожикистонга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Душанбе шаҳрида Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳикмат Халил Карзай билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон-Афғонистон кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт- коммуникация ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга асосий эътибор қаратди.

Суҳбат давомида 2018 йилнинг 26-27 март кунлари “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусида Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференция якунлари бўйича Тошкент декларациясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш доирасида ҳамкорлик қилиш юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг