Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 07/03/2019 Абдулазиз Камилов Афғонистон делегацияси вакиллари билан учрашди
Абдулазиз Камилов Афғонистон делегацияси вакиллари билан учрашди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 6-март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда бўлиб турган Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳамидулла Муҳиб бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашувда Афғонистонда тинчлик жараёнини бошлаш билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама қилинди ҳамда минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Вазир Афғонистоннинг мамлакат ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолаётганини ва Ўзбекистон унинг иқтисодий инфратузилмасини қайта тиклашда бундан кейин ҳам ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади.

Маслаҳатчи Ҳамидулла Муҳиб Афғонистон ва унинг халқи учун транспорт, энергетика, ва ёшлар учун таълим соҳаларидаги стратегик аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишда Ўзбекистон томонининг иштирок этиши Афғонистонда барқарорликка эришиш, уни минтақавий иқтисодий уйғунлашувга жалб қилишнинг таркибий қисми ва муҳим шарти эканлигини қайд этди.

Учрашувда Ўзбекистон – Афғонистон кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг