Абдужаббор Абдувахитов Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2018 йилнинг 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъатига Вазир ўринбосари этиб тайинланган Абдужаббор Абдувахитов таништирилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
А.Абдувахитов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси ижрочи директори лавозимида ишлайди.