Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 18/01/2017 Абдуҳолиқов Қатарнинг “Ал Сайлия” клуби билан шартнома имзолади
Абдуҳолиқов Қатарнинг “Ал Сайлия” клуби билан шартнома имзолади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўтган мавсумда Тошкентнинг “Локомотив” клубида тўп сурган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Темурхўжа Абдуҳолиқов расман Қатарнинг “Ал Сайлия” клуби билан шартнома имзолади.

“Локомотив” расмий сайти футболчининг Қатар клубига ўтганини тасдиқлади. Ўтган мавсумда тўпурарликни қўлга киритган Абдуҳолиқов Қатар клуби билан бир ярим йиллик шартнома имзолаган, деб хабар беради ЎФФ матбуот хизмати.

Темурхўжа Абдуҳолиқов ўтган мавсумда “Локомотив” сафида жами 46та расмий ўйинда майдонга тушди ва 31та гол уришга эришди. Жумладан, футболчи Олий Лигада тўпурарликни қўлга киритган бўлса, Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 6та гол уришга эришган. Шунингдек, Абдуҳолиқов Осиё Чемпионлар Лигасида ҳам учта гол урган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг