Валюта курслари 17/07/2025
$1 – 12758.36
UZS – -0.15%
€1 – 14820.11
UZS – -0.74%
₽1 – 163.34
UZS – -0.41%
Қидириш
Спорт 16/07/2025 Аббосбек Файзуллаев «Истанбул Башакшеҳир»га ўтиш арафасида

Аббосбек Файзуллаев «Истанбул Башакшеҳир»га ўтиш арафасида

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон миллий жамоаси ва Москванинг ЦСКА жамоасинин ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Туркиянинг «Истанбул Башакшеҳир» жамоасига ўтиши бўйича музокараларнинг якуний босқичига етди. Бу ҳақда «Чемпионат Азия» нашри хабар берди.

Манбага кўра, турк клуби 21 ёшли футболчи учун 7,5 миллион евро ва бонустарни тўлашга тайёр. Шартноманинг тўлиқ қийматини «Башакшеҳир» ўз зиммасига олади. Клублар ўртасидаги музокаралар фаол босқичга кирган.

Якунланган мавсумда Файзуллаев ЦСКА сафида барча мусобақаларда 39 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 8 та голли узатма амалга оширди. У жамоанинг энг истиқболли ўйинчиларидан бири сифатида эътироф этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳам Италиянинг «Рома» клубидан «Истанбул Башакшеҳир»га ижара асосида ўтган эди. Унга нисбатан тўлиқ сотиб олиш имконияти кўзда тутилган бўлиб, клуб ҳужумчи билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилиш ниятида эканини яширмаяпти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг