Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг МҲСК клуби футболчиси Aббосбек Файзуллаев 2023 йилда дунёнинг энг яхши ёш футболчиси номига номзод бўлди.
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2023 йилда дунёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар рўйхатини эълон қилди.
Мукофот 2003 йилнинг 1 январидан кейин туғилган футболчига берилади. Дунёнинг энг яхши ёш футболчиси 2024 йилнинг январь ойи охирида эълон қилинади.