Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 24/08/2020 927 нафар юртдошларимиз билан поезд “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнади
927 нафар юртдошларимиз билан поезд “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнади

 

Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидан, ҳамда Самара вилоятидан олиб келиш учун “Тошкент-Ростов-Дон-Тошкент” ва “Тошкент-Кинел-Тошкент” темир йўл рейсларини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Мазкур масала Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Транспорт ваизрлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган ва Республика махсус комиссиясига киритилган.

 

Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 23 август 927 нафар юртдошларимиз билан поезд “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнади.

 

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабар қилишича, ватандошларнинг олиб келиш учун “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ поезди Самара вилоятининг “Кинел” стансиясига 24 август куни етиб келиши режалаштирилган.

 

Ватанимизга қайтиб келганидан сўнг Ўзбекистон фуқаролари Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда карантинда бўлишлари шартлигини эслатиб ўтамиз.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг