Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 21/11/2016 9 ойдаги жами бозор хизматлари ҳажми 65046,6 млрд.сўмни ташкил қилди
9 ойдаги жами бозор хизматлари ҳажми 65046,6 млрд.сўмни ташкил қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги “2016-2020-йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида” 55-сонли қарорида белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида 2016-йилнинг январь-сентябрь ойларида жами бозор хизматлари ҳажми 65046,6 млрд.сўмни ташкил қилди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,4 фоизга ошди.

Ҳисобот даврида қуйидаги хизмат турлари бўйича юқори ўсиш суръатларига эришилди: молиявий хизматлар - 119,4 фоизга; ижара хизматлари - 117,5 фоизга; кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар - 116,3 фоизга; соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар - 116,2 фоизга; компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар - 114,6 фоизга; савдо хизматлари - 114,4 фоизга; алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари - 113,8 фоизга.

Хизматлар таркибида энг катта улуш транспорт хизматларига – жами хизматларнинг 29,2 фоизи; савдо хизматларига – 28,6 фоизи; молиявий хизматларга - 10,8 фоизи; алоқа ва ахборотлаштириш хизматларига - 6,9 фоизи; кўчмас мулк билан боғлиқ хизматларга - 3,7 фоизи; таълим хизматларига - 3,6 фоизи тўғри келади, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати.

Ҳудудлар кесимида юқори ўсиш суръатларга Жиззах (118,7 фоиз), Андижон (117,2 фоиз), Сурхондарё (116,4 фоиз), Қашқадарё (116,3 фоиз), Тошкент (116,3 фоиз), Наманган (116,2 фоиз) вилоятларида эришилди

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг