Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 21/11/2016 9 ойда молиявий хизматлар ҳажми 19,4 фоизга ўсди
9 ойда молиявий хизматлар ҳажми 19,4 фоизга ўсди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг январь-сентябрь ойларида капиталлаштириш ва молиявий барқарорликни оширишдан иборат бўлган молия ва суғурта фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек замонавий электрон тўлов технологияларининг жорий қилиниши билан ҳудудий тармоқларнинг кенгайтирилиши натижасида молиявий хизматлар ҳажми 7031,1 млрд.сўмни ташкил қилди ва бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,4 фоизга ўсди. Жами хизматлар ҳажмида молиявий хизматларнинг улуши 10,8 фоизни ташкил қилди.

Молиявий хизматларнинг ошишига суғурталаш ва нафақа та`миноти бўйича хизматлардан ташқари молиявий хизматлар (жами молиявий хизматлар ҳажмининг 91,3 фоизи), шунингдек суғурталаш бўйича хизматлар (жами молиявий хизматлар ҳажмининг 6,4 фоизи) салмоқли таъсир кўрсатди, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг