Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти 1,44 млрд АҚШ долларини ташкил қилди.
Экспорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари туркумланиши қуйидагича:
Сабзавотлар ва мевалар – 1,1 млрд АҚШ доллари
Донли экинлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар – 262,2 млн АҚШ доллари
Гўшт ва гўшт маҳсулотлари – 34,7 млн АҚШ доллари
Сут маҳсулотлари ва қуш тухумлари – 29,6 млн АҚШ доллари
Кофе, чой, каккао, зираворлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар – 18,2 млн АҚШ доллари
Ҳайвонлар учун озиқ маҳсулотлари – 18,1 млн АҚШ доллари
Шакар, шакардан тайёрланган маҳсулотлар ва асал – 11,5 млн АҚШ доллари
Ҳар хил озиқ-овқат маҳсулотлари ва препаратлар – 7,6 млн АҚШ доллари