Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 04/11/2016 9 ой давомидаги “Beeline”нинг даромади 498 млн. АҚШ долларини ташкил қилди
9 ой давомидаги “Beeline”нинг даромади 498 млн. АҚШ долларини ташкил қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 9 ой давомида “Beeline”нинг даромади 498 млн. АҚШ долларини ташкил қилди, бу эса 2015-йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоизга камдир. Бу ҳақда “Vimpelcom Ltd.” компанияси хабар беради.

Операторнинг учинчи чоракдаги даромади ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,66 фоизга камайиб, 169 млн. АҚШ долларини ташкил қилди.

Мобил хизматлар сегментида 2016-йилнинг январь-сентябрь ойларида 494 млн. АҚШ долларлик хизматлар кўрсатилди, ўтган йилнинг шу даврида 523 млн. АҚШ долларилик хизматлар кўрсатилганди, бу эса кўрсаткичлар 5 фоизга кам деганидир.

Маълумотларни узатишдан бўлган даромад ҳисобот даврида 96 млн. АҚШ долларини ташкил этди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоизга камдир.

“Beeline”нинг Ўзбекистондаги абонентлар базаси 2016-йилнинг 9 ойлик якунларига кўра 9,6 млн. нафар одамни ташкил этди, бу эса ўтган йилнинг мазкур даврига нисбатан 5,89 фоизга камдир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг