Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Тошкент шаҳар ҳудудий газ таъминоти тармоқлари бўлими 2019-2020 йилги кузги-қишки мавсумга тайёргарлик кўриш юзасидан Бектемир тумани Роҳат кўчасидаги ўрта босимли ер усти газ қувурларига валфларни ўрнатишни режалаштирган. Шу муносабат билан 9 апрель куни соат 11:00дан 19:00гача айрим объектларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
— Мустақиллик кўчасидаги 120 та хонадонда
— Чашма кўчасидаги 130 та хонадонда
— М.Авезов кўчасидаги 203 та хонадонда
— Қўқон дарвоза кўчасидаги 190 та хонадонда
— Ж-60 кўчасидаги 28 та хонадонда
— М.Авезов 1 тор кўчасидаги 12 та хонадонда
— “Зилола” маҳалласидаги 900 та хонадонга эга кўп қаватли уйларда
— “Миришкор” маҳалласидаги 500 хонадонга эга кўп қаватли уйларда
— “Роҳат” маҳалласидаги 870 хонадонга эга кўп қаватли уйларда
— “Истиқлол” маҳалласидаги 430 хонадонга эга кўп қаватли уйларда
Шунингдек, юқорида келтирилган манзиллардаги маиший-коммунал объектларда ҳам.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.