Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 04/04/2019 9 апрелда Бектемир туманидаги айрим объектларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
9 aprelda Bektemir tumanidagi ayrim oby'ektlarda gaz ta'minoti vaqtincha to'xtatiladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Тошкент шаҳар ҳудудий газ таъминоти тармоқлари бўлими 2019-2020 йилги кузги-қишки мавсумга тайёргарлик кўриш юзасидан Бектемир тумани Роҳат кўчасидаги ўрта босимли ер усти газ қувурларига валфларни ўрнатишни режалаштирган.  Шу муносабат билан 9 апрель куни соат 11:00дан 19:00гача айрим объектларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

— Мустақиллик кўчасидаги 120 та хонадонда

— Чашма кўчасидаги 130 та хонадонда

— М.Авезов кўчасидаги 203 та хонадонда

— Қўқон дарвоза кўчасидаги 190 та хонадонда

— Ж-60 кўчасидаги 28 та хонадонда

— М.Авезов 1 тор кўчасидаги 12 та хонадонда

— “Зилола” маҳалласидаги 900 та хонадонга эга кўп қаватли уйларда

— “Миришкор” маҳалласидаги 500 хонадонга эга кўп қаватли уйларда

— “Роҳат” маҳалласидаги 870 хонадонга эга кўп қаватли уйларда

— “Истиқлол” маҳалласидаги 430 хонадонга эга кўп қаватли уйларда

Шунингдек, юқорида келтирилган манзиллардаги маиший-коммунал объектларда ҳам.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг