Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 20/03/2019 80 млрд.сўмлик 80 минг дона давлат қимматли қоғозлари аукцион савдоларида
80 млрд.сўмлик 80 минг дона давлат қимматли қоғозлари аукцион савдоларида

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Жорий йилнинг 19 март куни Марказий банк томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республика валюта биржасида муомала даври 12 ой бўлган 1 млн.сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 80 млрд.сўмлик 80 минг дона давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди. Қимматли қоғозлар бўйича фоиз тўловлари хар чорак амалга оширилади.

Аукционда 6та дилер иштирок этган бўлиб, улар томонидан 142,8 млрд.сўм ҳажмидаги 140 469 дона облигацияни сотиб олиш учун рақобатли буюртманомалар таклиф этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси марказий банки телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг