Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 16/06/2016 8 йил бирга ёки ким “Ucell”ни танласа – тармоқнинг ривожига ўз ҳиссасини қўшади!
8 йил бирга ёки ким “Ucell”ни танласа – тармоқнинг ривожига ўз ҳиссасини қўшади!
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бугун, 16-июнь куни “COSCOM” МЧЖ ХК Ўзбекистонда “Ucell” савдо белгиси остида ишлай бошлаганлигининг 8 йиллигини нишонламоқда.

Компания 1996-йил апрель ойида қўшма корхона тарзида ташкил этилган. Замонавий уяли алоқа тизимини GSM 900/1800 стандарти бўйича ривожлантириш, корхонанинг асосий фаолияти йўналашидир. Илк тармоқ Самарқанд шаҳрида ишга туширилиб, кейинчалик бутун мамлакатни қамраб олди.

“CОСCОМ” компанияси ўз мижозлари учун 1998-йил Ўзбекистонда биринчи бўлиб Халқаро Автоматик Роуминг хизматини ишга туширди. 2002-йил Thuraya спутник оператори билан келишув имзоланиб, унга кўра компания абонентлари дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида тармоқли қатламга эга роуминг-тизимидан фойдаланишлари мумкин. 2004-йил эса компания яна биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда Prepaid тизимини ишга тушириб, ISO 9001-2000 сертификатига эга бўлди.

2007-йил июль ойида Теlia Company компанияси "CОСCОМ" МЧЖ ХК нинг асосий акционерига айланди. Ўз навбатида бу компания телекоммуникациялар бозорида етакчи Европа ўйинчиларидан ҳисобланади. “CОСCОМ” МЧЖ шаклидаги хорижий компанияси 2008-йилнинг июнь ойидан “Ucell” савдо белгиси остида ўз хизмат турларини тақдим қилишни бошлади.

2008-йил “CОСCОМ” МЧЖ ХК радио-коммутацион ускуналарини замонавийлаштириш режаларини амалга оширишга, 3G тизимини ишга туширишга, ўз абонентлари учун янги, замонавий хизмат турларини тақдим этишга қўл урди. “Ucell” шунингдек, тўртинчи авлод тармоғининг лицензиясини олди ва Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб 4G тармоғини тадбиқ қилди. Компания абонентлари учун янги таклифларни тақдим этишга, Ўзбекистоннинг чекка ҳудудлари аҳолиси ҳам компания хизматларидан бемалол фойдаланишлари учун тармоқни кенгайтириш ишларига алоҳида эътибор кўсатилмоқда.

Бугунги кунда “Ucell”нинг алоқа хизмати ҳамда мобил интернет хизматларидан деярли 9 млн. нафар мижоз фойдаланмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг