Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 04/02/2019 7-14 феврал кунлари Ўзбекистон Нью-Йорк, Бостон, Лондон шаҳарларида “Роуд-шоу” тадбирини ўтказади
7-14 феврал кунлари Ўзбекистон Нью-Йорк, Бостон, Лондон шаҳарларида “Роуд-шоу” тадбирини ўтказади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасининг илк давлат халқаро облигацияларини чиқариш ва муваффақиятли жойлаштиришни таъминлаш мақсадида, 2019-йилнинг 7-14 феврал кунлари, АҚШнинг Нъю-Йорк, Бостон, Буюк Британиянинг Лондон шаҳарларида “Роуд-шоу” (инвесторлар билан учрашувлар) бўлиб ўтади.

Учрашувлардан сўнг жаҳон молия бозорларидаги шароитлардан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизнинг илк давлат халқаро облигацияларини 5 ва/ёки 10 йил муддат билан чиқарилиши режалаштирилмоқда.

“Роуд-шоу” давомида Ўзбекистон Республикасининг делегацияси йирик инвесторлар билан музокаралар олиб бориши кутилмоқда. Бундай учрашувлар натижасида, республикамизнинг илк бор жаҳон молия бозорларига илк қадами қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси томонидан JP Morgan– глобал координатор ҳамда қўшма букраннер, Citi ва Gazprombank – қўшма лид-менежер ва букраннерлар этиб тайинланганлар. 

Манбаа: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг