Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 02/12/2018 52 нафар фуқаромиз ҳалок бўлган автобус эгаси қўлга олинди
52 нафар фуқаромиз ҳалок бўлган автобус эгаси қўлга олинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йил 18 январь куни, соат тахминан 10:30 ларда «Самара-Чимкент» автомобиль йўлининг 1068-километрида икки ярусли «Kassbohrer» автобуси ёниб кетганди, унинг ичида 57 киши бўлган. Рўй берган ҳодиса оқибатида Ўзбекистон Республикасининг 52 нафар фуқароси ҳалок бўлди, 5 киши куйиш жароҳатини олди.

Ушбу автобус Қозоғистон Республикасининг 46 ёшли фуқароси О.М.га тегишли бўлиб, у Қозоғистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идораларига бормаган ва терговдан яширинган. Қозоғистон Республикасида у мамлакат Жиноят кодексининг 348-моддаси 4-қисмида («Автомобилларнинг сифатсиз даражада таъмирланиши ёки уларнинг техник носозликлар билан ишга туширилиши») назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда.

2018 йил 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ўтказилган қўшма тезкор-қидирув тадбирлари давомида давлатлараро қидирувда бўлган О.М. қўлга олинди.

22 ноябрь О.М. экстрадиция қилиш масаласи ҳал қилинмагунга қадар, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли муассасасига жойлаштирилди.

Қайд этилишича, қўлга олинган шахсни Қозоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига топшириш тартиби Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги халқаро ҳуқуқий келишувларга мувофиқ ўтказилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг