Валюта курслари 20/11/2024
$1 – 12844.00
UZS – 0.15%
€1 – 13550.42
UZS – -0.01%
₽1 – 128.30
UZS – -0.25%
Қидириш
Ўзбекистон 27/01/2019 5-6 феврал: Ўзбекистонни 2035 – йилгача ривожлантиришга қаратилган муҳокамаларнинг иккинчи раунди
5-6 феврал: Ўзбекистонни 2035 – йилгача ривожлантиришга қаратилган муҳокамаларнинг иккинчи раунди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 5-6 феврал кунлари "Ўзбекистон-2035" иккинчи халқаро форуми Тошкентда 100дан ортиқ экспертларни жамлайди. Форумда «Буюк Келажак» Кенгаши экспертлари 2035 йилгача Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш cтратегияси консепсияси лойиҳасининг муҳим иқтисодий ва сиёсий йўналишлари тақдимоти билан эксклюзив ҳисоботлар тақдим этадилар. Улар томонидан тайёрланган узоқ муддатли ривожланиш стратегияси консепсияси лойиҳаси бўйича таклифларни муҳокама қилишда депутатлар, давлат органлари, илмий ва таълим муассасалари ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этишади. 

Форум дастурига кўра, биринчи кун умумий ялпи сессияси ўтказилиб, унда Ўзбекистоннинг 2035 йилгача бўлган ривожланиш стратегияси консепцияси лойиҳасининг асосий йўналишлари тақдим этилади. Шундан сўнг, форум иштирокчилари стратегиянинг асосий йўналишларини батафсил муҳокама қилиш учун 8та ишчи гуруҳга бўлинишади:

  • "Давлат бошқарувини ривожлантириш",
  • "Қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик саноати",
  • “Банк тизими ва Комплаэнс",
  • "Саноат",
  • "Транспорт, қурилиш ва инфратузилма, туризм",
  • "Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий сиёсат",
  • "Инсон капитали ва маданияти",
  • "Экология, илм-фан, технология ва инновациялар".

Иккинчи кун эса якуний йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда форум якунлари сарҳисоб қилинади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг