Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини оширишда ҳорижий инвестицияларнинг аҳамияти катта бўлиб, хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадида ўтказилаётган бу каби форумлар юртимизнинг жаҳон сайёҳлик бозоридаги ўрнини мустахкамлаб, чет эллик сайёҳларни оқимини кўпайтиришга хизмат қилади.
Ушбу форум доирасида Хоразм вилоятининг инвестицион салоҳияти тақдимоти, вилоятда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари билан танишув, халқаро ташкилотлар ва хорижий инвесторлар билан маҳаллий тадбиркор ва ҳокимликлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича Б2Б учрашувлар ҳамда кўплаб шартномалар имзоланиши белгиланган.
Форумда вилоятдаги ишбилармон доира вакиллари билан бир қаторда халқаро молия институтлари вакиллари, салоҳиятли хорижий инвесторлар, йирик сайёҳлик компаниялари, бизнес соҳасида фаолият олиб борувчи етакчи экспертлар ва мутахассисларнинг иштирок этиши кутилмоқда.
Манба: Туризмни ривожлантириш давлат қoмитаси матбуот хизмати.