Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 27 февраль куни Марказий банк томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республика валюта биржасида муомала даври 12 ой бўлган 1 млн.сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 40 млрд.сўмлик 40 минг дона давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича навбатдаги аукцион савдолари ўтказилди. Қимматли қоғозлар бўйича фоиз тўловлари хар чорак амалга оширилади.
Аукционда 4та дилер иштирок этиб, улар томонидан 83,3 млрд.сўм ҳажмидаги 82мингта облигацияни сотиб олиш учун рақобатли буюртманомалар таклиф этилди.
Аукцион давомида 40мингта қимматли қоғозлар 40,7 млрд.сўм қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 100 фоизи).
Қимматли қоғозларни сўндириш куни (2020 йил 27 февраль) аукционда жойлаштирилган давлат қимматли қоғозларнинг сўндириладиган умумий ҳажми 46 млрд.сўмни ташкил этади.
Қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 12,98 фоизни ташкил этди, бунда минимал даромадлилик даражаси - 12,86 фоизни ва чегириш нарх бўйича максимал даромадлилик даражаси - 13,01 фоизни ташкил этди.
Манба: Марказий банк телеграм канали.