Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 02/07/2016 3,15 минг нафар хорижий фуқароларга Ўзбекистонда ишлашга рухсат берилди
3,15 минг нафар хорижий фуқароларга Ўзбекистонда ишлашга рухсат берилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг январь-май ойларида хорижий ишчи кучини жалб қилаётган 669 та корхона (иш берувчи)га хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш рухсатномалари ҳамда 3152 нафар хорижий фуқароларга меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномалари расмийлаштирилди (муддати узайтирилди). Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбари Улуғбек Назаров хабар берди.

2015-йилда агентлик томонидан хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш рухсатномасини бериш бўйича корхонанинг тегишли рухсатнома ва тасдиқнома олиши бўйича 7813 аризалари кўриб чиқилди, деди у.

Улуғбек Назаровнинг айтишича, хорижий ишчи кучини жалб қилаётган 1469 та корхона (иш берувчи)га хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш рухсатномалари ҳамда 6344 нафар хорижий фуқароларга меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномалари расмийлаштирилди.

“2016 йил январь - май ойлари давомида меҳнат фаолиятини олиб бориш учун жалб қилинган чет эл фуқароларига меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномасини, уларни жалб қилаётган корхоналарга хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш рухсатномасини бериш бўйича махсус комиссиянинг Агентликда бўлиб ўтган 22 та йиғилишида корхоналарнинг тегишли рухсатнома ва тасдиқнома олиши бўйича 3801 аризалари кўриб чиқилди. Хорижий ишчи кучини жалб қилаётган 669 та корхона (иш берувчи)га хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш рухсатномалари ҳамда 3152 нафар хорижий фуқароларга меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномалари расмийлаштирилди (муддати узайтирилди)” – дея қўшимча қилди у.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг