Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-март ойларида 8 та хорижий давлатдан қиймати 54,7 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1668 дона электромобил импорт қилган.
Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1215 тага ошган.
Ўзбекистон 2023 йилнинг март ойида хорижий давлатлардан
882 дона электромобил импорт қилган.
Ўзбекистон 3 ойда энг кўп электромобил импорт қилган давлатлар:
— Хитой – 1444 та
— Гонконг – 183 та
— Германия – 27 та
— Корея – 6 та
— БАА – 5 та