Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Ўзбекистон 28/11/2016 29,3 минг нафар фуқаро Президент сайловида овоз бериб бўлди
29,3 минг нафар фуқаро Президент сайловида овоз бериб бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 27-ноябрь куни соат 20:00 га қадар 29,3 минг нафар Ўзбекистон фуқароси Президент сайловида овоз бериб бўлди. Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган йиғилишда МСК раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддатдан олдин бўлиб ўтадиган сайловлар 24-ноябрдан 2-декабрга қадар давом этади.

“Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловлар тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига биноан, сайлов куни ўз сайлов участкаси бўйича сайлаш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатдан олдин сайлаш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон қонунчилигига биноан, муддатдан олдин бўлиб ўтадиган сайловлар сайловдан 10 кун аввал бошланиб, сайловга 1 кун қолганда якунланади.

Бундан келиб чиқадики, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддатдан олдин бўлиб ўтадиган сайловлар 24-ноябрдан 2-декабрга қадар давом этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўладиган сайловларда 21,4 млн. фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловлар 2016-йилнинг 4-декабрь куни бўлиб ўтади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг